Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

чиқилса-да, бюджет қонуни бир неча моддалардан таркиб топади: Давлатнинг молиявий йил мобайнидаги харажатлари учун йиғилган маблағни кўрсатувчи модда; Молиявий йил мобайнидаги давлат киримларининг тахминий маблағини кўрсатувчи модда; Айрим муассасаларнинг харажатлари ва тахминий киримларини кўрсатувчи моддалар; Молия вазирига бериладиган айрим ваколатларни кўрсатувчи моддалар ва ҳоказо. Бюджет боблари жадвалида ҳар бир модда ва унинг киримлари ёки чиқимлари кўрсатгичи туради. Ҳар бир жадвалда боб ўз ичига олган бўлимлар кўрсатилади. Ҳар бир бўлимдаги айрим томонларнинг умумий маблағлари ҳам белгиланади. Шу асосда йиллик бюджет айрим йилларда турли воқеаларга қараб жузъий ўзгаришлар билан ёки давлатлар ўртасидаги айрим жузъий келишмовчиликларга қараб ишлаб чиқилади.


Исломий давлатда эса йиллик бюджет белгиланмайди. Шунга кўра унда ҳар йили янги қонун чиқариш, уни уммат мажлиси муҳокамасига қўйиш, уларнинг фикрини билиш зарурати йўқ. Негаки, демократик тузумдаги бюджет ўзининг боблари, бўлимлари ва улардаги маблағлари билан бир йил учун чиқарилган қонундир. Уни парламент чиқаради. Шунинг учун уни парламент мажлиси муҳокамасига қўйилади. Исломий давлатда эса бундай ишларга ҳожат йўқ. Чунки байтулмолнинг киримлари ҳам, чиқимлари ҳам шаръий нусуслардаги шаръий ҳукмларга қараб бўлади. Барча шаръий ҳукмлар доимийдир, шунинг учун киримлар бобини ҳам, чиқимлар бобини ҳам муҳокама қилишга ўрин йўқ. Улар доимий шаръий ҳукмлар белгилаб қўйган доимий боблардир. Бюджет боблари жиҳатидан олинганда шундай бўлади. Аммо бюджетнинг бўлимлари, ҳар бир бўлимдаги маблағлар ва шу маблағлар сарфланадиган ишлар жиҳатидан оладиган бўлсак, уларнинг ҳаммаси халифанинг раъйи ва ижтиҳодига ҳавола қилинади. Чунки улар бошқарув ишларига оид бўлиб, шариат уларни халифага қолдирган. Халифа улар ҳақида ўз раъйига қараб қарор чиқаради. Халифанинг амри эса вожибдир.


Шунга кўра, демократик тузумга ўхшаб Исломда давлатнинг йиллик бюжетини, бобларини, бўлимларини, қисмларини, уларга керак бўладиган маблағларни тузишга ўрин йўқ. Демак, исломий давлатнинг йиллик бюджети тузилмайди. Унинг бюджети доимий бўлиб, бобларини - киримларини ва чиқимларини шариатнинг ўзи тузиб қўйган. Бўлимлари, қисмлари ва уларга кетадиган маблағларни эса манфаат тақозо қилган пайтда муайян муддатга қараб ўтирмасдан халифанинг ўзи белгилайверади.

 

79-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143